Урганч туман “Баркамол авлод” болалар марказида Махмуд Замахшарий номидаги вилоят ахборот-кутубхона маркази билан хамкорликда “Китобдан яхши дўст йўқ жахонда!” мавзусида тадбир бўлиб ўтди.

2019-07-25      36


Бугун Урганч туман “Баркамол авлод” болалар марказида Махмуд Замахшарий номидаги вилоят ахборот-кутубхона маркази билан хамкорликда тўгарак аъзоларини бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш ҳамда уларни китоб ўқишга бўлган қизиқишларини янада ошириш мақсадида “Китобдан яхши дўст йўқ жахонда!” мавзусида тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда Махмуд Замахшарий номидаги вилоят ахборот-кутубхона маркази етакчи мутахассиси, Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси аъзоси Ш.Маткаримов, “Эзгу сўз” газетаси мухаррири, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими Қ.Салаевлар иштирок этиб китобнинг ўқувчилар хаётидаги ўрни, китоб ўқиш санъати тўғрисида гапириб бердилар. Тадбир сўнгида ўқувчилар ўзларининг қизиқтирган саволларига жавоблар олдилар.

© 2018 Sabirov Temurbek | Design by W3layouts